Савдо-саноат палатаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, натижалар билан танишиб чиқишингиз ҳамда ҳужжат юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифларингизни юборишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан «Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҚҲТБТ порталига жойлаштирилди.
Илгари ССП томонидан лойиҳанинг жамоатчилик экспертизаси ўтказилган эди, натижалар билан ҳаволадан ўтиб танишиш мумкин. Хусусан, қуйидагилар таклиф этилмоқда:
- тадбиркорлик субъектларини уларда ўтказиладиган текширувлар ҳақида хабардор қилиш тартиби назарда тутилиши;
- ваколатли орган томонидан хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар муддатини 3 кунгача қисқартириш;
- жамоатчилик назорати ва мониторингни амалга ошириш учун Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларини тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар ҳақида хабардор қилиш тартибини жорий этиш масаласини кўриб чиқиш.
Палата қонун лойиҳаси муҳокамасида иштирок этишингизни ҳамда тавсиялар, таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни info@chamber.uz электрон почтасига юборишингизни ёки (78) 150-60-06 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўрайди.