1 октябрдан «TRADE-IN» дастури ишга туширилади. Қўлланилган машиналарни устама эвазига янгисига алмаштириш мумкин бўлади

26.09.20192 199

Бу президентнинг 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорида кўзда тутилган.

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилмоқда

13.09.20192 023

Бу Ўзбекистон президентининг 11 сентябрдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

3,2 миллиард сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

10.09.20192 272

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни мамлакатдан Фарғона водийси орқали ноқонуний йўллар билан олиб кирилган маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмаси фош этилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар сотиладиган сайтини янгилади

09.09.20192 100

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси E-ticket чипталари сотиладиган сайти янгилангани ҳақида маълум қилди. Эндиликда ушбу сайт орқали ҳам ички, ҳам халқаро қатновлар учун чипталарни сотиб олиш мумкин.

“ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ” АЖ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФИРИБГАРЛИК ҲАҚИДА ОГОҲЛАНТИРМОҚДА

16.08.20191 980

В настоящее время в соцсетях и мессенджере Telegram от имени АО «Узбекистон почтаси» была создана рассылка о проводимой акции с возможностью выиграть мобильный телефон Samsung Galaxy S10. Об этом сообщает пресс-служба компании.

1,1 миллиард сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

09.08.20191 835

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида қиймати 1 млрд 100 млн сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.

Жаримани тезроқ тўлаган чегирмага эга бўлиши мумкин

07.08.20192 081

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 6 август куни иккинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси жарималарни 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоизлик чегирма тақдим этишни кўзда тутади.

Ўзбекистонда фуқаролар кўтарган масалаларга муносабат билдириш ва ҳал этиш учун онлайн-платформа ишга туширилди

06.08.20191 831

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаролар томонидан кўтарилган таклиф, масала ва муаммоларга  тезкорлик билан муносабат билдириш ва ҳал этиш учун, шу орқали уларнинг давлат органлари билан самарали мулоқот ўрнатиш механизмини яратиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда махсус «Жамоатчилик» онлайн-платформасини ишга туширди.

Қўшимча ҳужжатлар талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади

31.07.20192 075

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинади. Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш, фуқароларнинг тегишли ҳужжатларни олишда сансалорликни олдини олишни мақсад қилган.

50 ва 100 сўмлик эски танга ҳамда қоғоз пулларни Марказий банк бошқармаларида алмаштириш мумкин

12.07.20192 121

1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банкининг эски намунадаги (2001−2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Хизмат кўрсатмаган бўлсада, пул талаб қилса… ВИДЕО

10.07.20192 960

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди. Аризага “Сувоқава” ДУК Қува филиали томонидан ичимлик суви бўйича асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлиги сабаб бўлган.

Иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар тезлиги чекланди

09.07.20192 057

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани сабабли айрим темир йўл участкаларида поездлар тезлигига чекловлар жорий этди, дея хабар берди «Ўзбекистон темил йўллари» компанияси матбуот хизмати.

1 18 19 20 21