Нодавлат тиббиёт муассасаларига ҳам коронавирус инфекциясига қарши пулли эмлашни амалга оширишига рухсат берилади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24”га берган интервьюсида маълум қилди.
“Асосий хавф гуруҳларига кирмайдиган шахсларни пуллик асосда эмлаш юқумли касалликларга қарши эмлаш мажбурияти бўлмаган нодавлат эмлаш пунктлари ва тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади. Табиийки, бундай ҳолатда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказлари томонидан эмлашни амалга ошириш талабларига жавоб берадиган ташкилотларга махсус рухсатнома берилади”, – деди Нурмат Отабеков.