28 мартдан Uzbekistan Airways барча йўналишларда Piece Concept (юклар сонига кўра) тартиби бўйича олиб ўтиладиган юк меъёрларини киритмоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тартиб Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларига нисбатан татбиқ қилинмайди.
Бизнес синфи:
– 3 ўлчов суммаси бўйича 32 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун 3 ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;
Иқтисод синфи:
– 3 ўлчов суммаси бўйича 23 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;
Қўл юки:
Иқтисод синфи – 1 ўрин учун 8 кг; Бизнес синфи – 1 ўрин учун 10 кг.
Қўл юки ўлчами уч ўлчов суммаси бўйича 115 смдан ошмаслиги лозим.
Истисно ҳолатлар:
Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept (оғирлигига кўра) тартиби бўйича амал қилади. Шу билан бирга Истанбул/Дубай/Шаржага/дан бўлган ўтувчи халқаро йўналишларда олиб ўтиладиган юк меъёри PC бўйича қўлланилади (истисно Ўзбекистоннинг шаҳарларига/дан – Истанбул / Дубай / Шаржа ва орқага қайтиш ўтувчи йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept тартиби бўйича қўлланилади);
Нью-Йорк ва Пекин учун олиб ўтиладиган юк меъёри ўзгаришларсиз қолади (истисно Тошкент – Нью-Йорк ва орқага қайтиш йўналишида 2021 йил 28 мартдан сотув учун қайтарилмаслик шарти билан иқтисод синфи тарифлари бўйича 23 кгдан ортиқ бўлмаган 1 PC олиб ўтиладиган юк меъёри белгиланади).
Чиптани сотиб олишда тарифларни қўллаш шартлари ва қоидалари билан танишиб чиқиш сўралмоқда.