“Ўзстандарт” агентлиги ёш оналарни болаларнинг соғлиғи учун зарарли бўлган пластик ўйинчоқ – “Music Lollipop” ўйинчоғидан огоҳ бўлишга чақирмоқда.
Таъкидланишича, Хитойда ишлаб чиқарилган мазкур пластик ўйинчоқ батареяда ишлайдиган lollipop-ширинлиги кўринишидаги ўйинчоқ бўлиб, болаларда бўғилиб қолиш хавфини келтириб чиқаради.
“Блистер ойначали картон қутидаги ўровда бўлган ушбу ўйинчоқнинг дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти талабларига жавоб бермайди”, дейилади “Ўзстандарт” агентлиги хабарида.