Қандай ҳужжатлар бепул тикланади?
Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.
Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.
Давлат раҳбарининг 7 декабрдаги қарорига асосан тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари [регистратор] ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолати учун белгиланган жарима миқдорларини қамайтириш таклифи илгари сурилди.
Эндиликда тижорат банклари мижоз, яъни жисмоний шахсларни янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилишлари мумкин.
Ушбу маълумотномани ягона портал орқали юклаб олиш мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 02.09.2020 йилдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 535-сон қарорни қабул қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси нархини оширмасликни буюрган. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Улуғбек Мустафоев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Адлия вазирлиги томонидан “Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида” буйруқ чиқарилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилганини маълум қилди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасаларининг миллий рейтингини эълон қилди.
Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чекловлар жорий этди. Мазкур қарор ижтимоий масофага амал қилиш, ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.
Бугун, 29 сентябрь кунидан бошлаб “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови жорий қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқариш лойиҳасини имкон қадар тезроқ амалга оширишга киришилди.
«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси хабарига кўра, сентябрь ойи бошида Telegram’даги каналлар ва гуруҳларда фотосурат файлига ўхшаш зарарли илова тарқалган.
Таъкидлаш жоизки, тарихан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда таъриф ва нотариф тартибларни (хусусан, валютавий ва бошқа чекловларини) ўрнатиш орқали тартибга солиш бўйича икки хил, протекционизм ва эркин савдо каби ёндашувлар шаклланган. Ушбу жиҳатдан хорижий валюталар контрабандаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларини ҳимоя қилиш мақсадида умумий маънода 2 та илмий назарияга киради.
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 5 сентябрдан бошлаб мамлакатда карантин талаблари қисқартирилади.