ЮНИСЕФ Суриядаги ўзбек болаларининг Ватанга қайтарилганини олқишлади
ЮНИСЕФ Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидаги ўзбекистонлик болаларнинг Ватанга қайтарилганини олқишлади.
ЮНИСЕФ Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидаги ўзбекистонлик болаларнинг Ватанга қайтарилганини олқишлади.
Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги топшириқ президентнинг 7 мартдаги қароридан ўрин олган эди.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилади, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram-канали.
Бугунги кунда республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий муаммоларини ҳал этиш ва мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада қўмита томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги ОМТларга кириш синовларини ўтказиш бўйича янги тартибларни жорий этишни кўзда тутган президент қарори лойиҳаси бўйича хулоса берди.
Олий суд хабарига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 9 946 нафар шахсга нисбатан 7 750 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 31,5 фоизга, ишлар бўйича эса 29,9 фоизга камайган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси “GM Uzbekistan” АЖ томонидан 2018 йилда ишлаб чиқарилган 6 506 дона Нексия-3 (2-позиция) русумидаги автомобиллар комплектациясида туманга қарши олди ёриткичлар ўрнатилмаганини аниқлади.
Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари томонидан аҳолининг Жиноий, Фуқаролик, Маъмурий ва Иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида навбатдаги Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги қарорига биноан, «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгариш киритилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Қўқонда 5 кунлик чақалоқни пулламоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган халқаро анжуманда бир қарашда ушбу тузилма зиммасига кирмайдигандек туюладиган масалалар хусусида сўз юритилган бўлса-да, бироқ барча жараёнлар, шу жумладан, жиноятчилик, турли хавфли хасталикларнинг олдини олиш бевосита хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит билан чамбарчас боғлиқлигини англаш мушкул эмас.
2019 йил 15 февралда Ўзбекистон Президенти томонидан «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
23−26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасини АҚШ федерал органларига мажбурий меҳнат ёки болалар меҳнатидан фойдаланиб тайёрланган товарларни сотиб олишни тақиқловчи президент актининг 13126-сонли ижро буйруғи рўйхатидан чиқарди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз арафасида 44 нафар маҳбусни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
2018 йил бўйича дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада (2019 йил 13 март куни чоп этилган) АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов шанба куни «Ҳаракатлар стратегияси» марказида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Халқ таълими, Маданият вазирликлари ва Ёшлар иттифоқи фаолиятини танқид қилди.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 5-мактабда ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарига кузатув камералари ўрнатилганини аниқлади, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати.