Давлат солиқ қўмитасининг расмий ахборотида шу назарда тутилган.
2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. Асос – Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ–4086-сон қарорининг 8-банди.
Шу тариқа, барча хўжалик юритувчи субъектлар 2019 йил 1 январдан бир хил солиқ солиш шароитида бўлади. Бизнес юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки унда банд бўлган ходимларнинг сони эмас, балки тушум асосий мезон саналади.
Реализация қилишдан олинган тушум |
Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш шартлари |
100 млн сўмгача | Қатъий белгиланган солиқни тўлаш |
100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача | Ягона солиқ тўловини тўлаш |
1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача | Соддалаштирилган ва умумбелгиланган ҚҚСдан бирини танлаш имконига эга бўлган ҳолда умумбелгиланган солиқларни тўлаш |
3 млрд сўмдан ортиқ | Умумбелгиланган ҚҚСни ўз ичига оладиган умумбелгиланган солиқларни тўлаш |