Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги фармойишига асосан 15−30 август кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Шунингдек, фармойиш билан 17−18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.