Мактабларда янги ўқув йили учун дарсликлар ижара пули белгиланди

24.09.20202 302

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови жорий қилинди.   

Globus Relief хайрия ташкилоти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди

22.09.20202 713

АҚШнинг Globus Relief хайрия ташкилоти коронавирусга қарши курашда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 808 минг доллар қийматидаги гуманитар ёрдам тақдим этди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади

10.09.20203 298

Дунёнинг бирон бир мамлакати 25 йил аввал қабул қилинган Хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Пекин декларацияси тамойилларини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дейилади БМТнинг матбуот хизмати хабарида.

Пандемия аёллар орасида қашшоқликни кучайтиради

04.09.20202 630

COVID-19 пандемияси аёлларнинг қашшоқлик даражаси ҳамда қашшоқликда яшовчи аёллар ва эркаклар ўртасидаги фарқни кескин оширади, дейилади «БМТ-аёллар» ва БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) ҳисоботида.

Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди

27.08.20202 485

Хизматлар сифатини ошириш, электрон харидлар операторлари ўртасида рақобатни ривожлантириш мақсадида янги оператор — «ХТ-Харид технологиялари» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди, дея хабар берди Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

20.08.20202 383

Ҳукуматнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари марказий стадионларда ўтказилади

07.08.20202 134

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

1 29 30 31 32 33 52