Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унда фуқаролар паспорти билан бир қаторда идентификация ID-картадан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда тегишли Марказий банк бошқарувининг қарори қабул қилинди, дея хабар берди регулятор матбуот хизмати.
«Мазкур ўзгартиришлар банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Миллий паспортларнинг ўрнини эгаллаётган ID-карталарни бериш 4 январдан бошланди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида банкларга ҳайдовчилик гувоҳномаси орқали мижозлар шахсини тасдиқлашга рухсат берилганди. Гувоҳнома шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжатига 2017 йил июнда тенглаштирилган эди.