Божхона жараёнлари соддалаштирилади

27.11.20181 549

Ўзбекистон президенти 24 ноябрь куни божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Наманганда электр таъминотидаги узилишлар кўпаймоқда

23.11.20182 168

Наманган вилоятида қиш мавсуми келмай туриб электр таъминотидаги узилишлар кўпайиб, вилоят электр тармоқлари корхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Корхонанинг “Ишонч телефони”га ноябрь ойининг 12 куни давомида электр таъминотидаги узилишлар юзасидан 840 та қўнғироқ қайд этилган.

БМТ минтақавий маркази директори Наталья Герман: “Инсон ҳуқуқлари муҳофазасида аёлларнинг таълим олиши, зўравонликдан ҳимояланишига эътибор қаратиш зарур”

23.11.20181 886

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўпроқ аёлларнинг таълим олиши, сиёсий ҳаётдаги иштироки, зўравонликдан ҳимояланишига эътибор қаратиш зарур. Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича БМТ минтақавий маркази директори Наталья Герман 22 ноябрь куни Самарқандда инсон ҳуқуқларига бағишланган Осиё форумида шундай баёнот берди.

Давлат хизматчиси қандай одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак?

22.11.20182 117

Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятида қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидойилик, давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик принципларига амал қилиши шарт. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги керак.

Ўзбекистон Солиқ кодексининг янги таҳрири муҳокама учун эълон қилинди

22.11.20181 855

Эслатиб ўтамиз, июнда президент томонидан тасдиқланган Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида янги Солиқ кодексини Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар экспертлари жалб қилинган ҳолда ишлаб чиқиш кўзда тутилган эди.

Ойлик беришда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома талаб қилиш қонунга зид

21.11.20181 968

Иш берувчилар ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш пайтида улардан солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаларни талаб қилиши ноқонуний, дея маълум қилди Адлия вазирлиги.

Жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга доир долзарб масалалар кун тартибида

19.11.20182 214

Фарғонада Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда никоҳ ёши ўзгарадими?

19.11.20182 029

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжумани “Болалар ва ёшларнинг маьнавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли“ мавзусига бағишланди. Анжуманда “Оила “ илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этдилар.

Андижонда мингдан ортиқ ҳайдовчи маъмурий жазога тортилди

16.11.20181 785

“Ўзавтотранс” агентлигининг Андижон минтақавий бошқармаси 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида юк ва йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчиларни фош этиш мақсадида 1161 та рейд ўтказган. Натижада 1235 нафар ҳайдовчига маъмурий жазо қўлланган.

Меҳнат вазирлиги Андижон вилояти ҳокимининг ҳашар тўғрисидаги қарорига изоҳ берди

16.11.20181 877

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 13 ноябрь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти ҳокимининг ноябрь ва декабрь ойларини «маънавият ойлари» деб эълон қилиш кўзда тутилган қарори юзасидан изоҳ берди.

Тиббиётдаги муаммолар қачон ечим топади?

15.11.20182 317

Фарғона вилоятидаги айрим қишлоқ оилавий поликлиникаларида бугунги кунда тиббий хизмат кўрсатишда кўплаб муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими, уларнинг моддий-техник базаси ва малакали кадрлар билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермайди.

2019 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

14.11.20182 022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони имзоланди. 

Телеканалда қари аёлнинг бошига челак кийдириб урганларнинг юзи кўрсатилди

14.11.20181 931

Yoshlar телеканали Самарқанда жорий йилнинг май ойида содир этилган қонунбузарлик ҳолати юзасидан видеолавҳани намойиш этди. Унда кекса аёлнинг бошига челак кийдирган ва бошига урган йигитларнинг қилмиши ҳақида фикр юритилган.

1 81 82 83 84 85 93