Нострификация жараёни соддалаштирилди
Ўзбекистонда 1 мартдан хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилишнинг янги тартиблари жорий этилади.
Ўзбекистонда 1 мартдан хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилишнинг янги тартиблари жорий этилади.
Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими Шерали Саломов ва тумандаги «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни яраштириб қўйди. Бир кун аввал ҳоким фермерни калтаклаб, уни 25 млн сўмни бошқа фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказишга мажбурлагани хабар қилинган эди.
Президент «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни кўпчилик олдида уриб, дўппослаб, ҳуқуқларини топтаб, фермерлик ҳисоб рақамидаги 25 миллион сўм маблағни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлайди, дея ёзади Xabar.uz интернет-нашри.
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади.
Брифингда 2019 йил январ ойининг 11-санасигача бўлган даврда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумот берилди ва Президентимизнинг жорий йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони юзасидан учрашув ташкил этилди.
Адлия вазири томонидан жорий йил 9 январь куни имзоланган буйруққа асосан 2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат нотариал идораларига мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.
10 январдан прописка ишга қабул қилишда тўсиқ ҳисобланмайди, дея хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон президенти яқинда имзолаган қонундан иқтибос келтирган ҳолда.
2018 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 48581 нафар шахсга нисбатан 38133 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2017 йилга нисбатан шахслар бўйича 37,2 фоизга, ишлар бўйича эса 35,5 фоизга камайган, дея хабар берди Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.
1 февралга қадар фото ва видеотасвирга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар ва жамоат жойларининг объектлари рўйхати тузилиши лозим. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Ички ишлар вазирлигига ушбу топшириқ берилган.
Солиқ органлари жисмоний шахсларнинг банк карталаридан солиқ қарздорлигини сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги қарори билан бекор қилинди,
Солиқ органлари нархларни асоссиз оширган газ қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиб боради. ДСҚ матбуот хизмати расмий баёноти бунга гувоҳлик бермоқда.
Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларидан ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартларни бартараф этишни талаб қилди.
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Маълумотлар 4 январь ҳолати бўйича келтирилган.
Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги икки йил давомида мамлакатда барча соҳаларда коррупцияга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам юқоридаги иллатга қарши фаол саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Бу борада тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур петиция октябрда «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган эди.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди. Муҳокамалар 15 январга қадар давом этади.
31 декабрь кунидан эътиборан Фарғона водийси истеъмолчиларига барқарор табиий газ етказиб бериш бошланди, хабар берди «Ўзтрансгаз» компанияси матбуот хизмати.