2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди

29.05.20191 577

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.

Тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун жарима миқдори камайтирилди

27.05.20191 153

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун «қизил»да ўтганликдаги каби жаримага тортилмайди. Ўзбекистон президенти 23 май куни ушбу ўзгартишни кўзда тутган қонунни имзолади. Мазкур қонун 24 майдан кучга кирди.

Адлия вазирлиги томонидан «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда

23.05.2019977

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Хорижга чиқиш паспорти анкетасининг янги шакли қабул қилинди

22.05.20191 189

22 май куни Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

ДХХ $812 мингдан ошиқ маблағ ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишининг олдини олди

21.05.20191 262

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент – Андижон” автомагистралининг Ёзёвон туманидан ўтувчи қисмида иккита автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилганида уларнинг салон қисмида ва юкхоналарида катта миқдордаги хорижий валюта топилган.

Ер ажратишда ҳокимиятлар ролини камайтириш режалаштирилмоқда

20.05.2019864

Ўзбекистонда ер участкаларини ажратиш жараёнида ҳокимиятларнинг ролини камайтариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 18 май куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубда адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.

Темир йўл вокзалларидаги бепул хизматлар турлари аниқлаштирилди

17.05.20191 220

Темир йўл вокзалларида ва чипта кассаларида кўрсатилаётган пуллик ҳамда бепул хизматларни ажратиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда йўловчиларга темир йўл вокзалларида ҳамда йўналиш даврида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар рўйхатини тасдиқлади.

Шаҳодатнома ва аттестатларнинг замонавий ҳимояга эга бўлган янги намунаси тасдиқланди

16.05.20191 325

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдиқланди.

Диний ташкилотларни рўйхатга олиш жараёнини соддалаштириш режалаштирилмоқда

15.05.20191 417

Ўзбекистонда диний ташкилотларни ташкил этиш учун ташаббускорлар сонининг 100 кишидан 50 кишигача қисқариши, шунингдек, диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилишини кўзда тутилмоқда.

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

14.05.20191 757

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги топшириқ президентнинг 7 мартдаги қароридан ўрин олган эди.

Адлия вазирлиги фуқароларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича акция эълон қилди

13.05.2019976

Ўзбекистон Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилади, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram-канали.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида телеграм орқали хабар бериш мумкин

10.05.20191 169

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди.

Ички ишлар органи ходими қандай бўлиши керак?

08.05.20191 344

Жамиятда тинчлик, осойишталик таъминланишида ички ишлар органлари ходимларининг алоҳида ўрни бор. Тунни тонгга улаш, ҳар қандай об-ҳавода хизматда туриш, турли жиноятчилар билан юзма-юз келишнинг ўзи бўлмайди.

Бош прокурор давлат органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш таклифини илгари сурди

06.05.20191 832

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш биринчи навбатда ушбу салбий ҳолатнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган. Бу ҳақда бош прокурор Отабек Муродов шанба куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида маълум қилди.

Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

03.05.20191 971

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

1 2