
2020 йилдан бошлаб битирувчиларга янги намунадаги диплом берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, дипломларнинг янги намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарида.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, дипломларнинг янги намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарида.
1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банкининг эски намунадаги (2001−2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.
1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш бошланади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 9 июль куни бу ҳақдаги қарорни қабул қилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани сабабли айрим темир йўл участкаларида поездлар тезлигига чекловлар жорий этди, дея хабар берди «Ўзбекистон темил йўллари» компанияси матбуот хизмати.
Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани акс этган видеозувларни қабул қилиш учун махсус сайтни ишга туширди.
Ички ишлар органлари йўл-патрул бўлинмалари ҳамда патрул-пост хизматлари ходимлари учун мобил камералар ва планшетлар харид қилиш муддатларининг чўзилишига «ортиқча сансалорлик ва бюрократия» сабаб бўлди, дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг 3 июлдаги қарорида.
Пойтахтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига 17 та масала қўйилди, дея хабар берди ўз Телеграм-каналида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.
Хорижга чиқиш паспорти жорий этилган январь ойидан буён 312,2 мингдан ортиқ фуқаро ушбу паспортларга эга бўлди.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги 1 июнь куни тест режимида бола ҳуқуқлари интерактив-кўнгилочар порталини ишга туширди. У 14 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.
Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жарима миқдори бир неча баробарга оширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун «қизил»да ўтганликдаги каби жаримага тортилмайди. Ўзбекистон президенти 23 май куни ушбу ўзгартишни кўзда тутган қонунни имзолади. Мазкур қонун 24 майдан кучга кирди.
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.
22 май куни Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдиқланди.
Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги топшириқ президентнинг 7 мартдаги қароридан ўрин олган эди.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилади, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram-канали.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.