Вилоятимиз туман ва шаҳарларида бўлгани каби Бағдод туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жамият ижро этувчи аппарати масъуллари ва таянч гуруҳлари фаоллари иштирок этдилар.
Дастлаб умумий йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала туман жамияти раисининг 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот маърузаси тингланиб, масала юзасидан муҳокамалар ўтказилди. Муҳокамаларадан сўнг йиғилиш иштирокчиларининг билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда туман жамиятининг ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли деб топиш юзасидан қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг умумий йиғилиш Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига тумандан вакиллар номзодларини кўриб чиқди ва тасдиқлади.
Шунингдек, йиғилиш доирасида ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ғ.Маматқулов томонидан вилоят ҳокими ҳамда АОКА директори томонидан тасдиқланган режа асосида “Федерация тизимида ташкилланаётган “Истеъмолчилар уйлари” фаолияти (Бағдод ва Риштон туман жамиятлари мисолида)” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкилланиб, иштирокчиларга Федерация тизимида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар ҳам бериб ўтилди.