Вазирлар Маҳкамасининг “Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида ҳуқуқ эгаларига етказилган ҳақиқий зарар ва бой берилган фойдани аниқлаш ҳамда қоплаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.
Низом билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:
-
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
-
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш.
Лойиҳа билан қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
-
етказилган зарар интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгасига томонларнинг ўзаро келишуви асосида, агар бундай келишувга эришилмаган тақдирда тегишли судларнинг қарорлари асосида қопланади;
-
қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгасига етказилган зарарни қоплаш ушбу қонунбузилишларни содир этган шахслар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.