Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонликлар қайтарилди. Улар карантинга жойлаштирилади

10.07.20201 937

Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати Қозоғистон чегарасида бўлиб турган 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон – Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганини маълум қилди.

Авиа ва темир-йўл рейслари йўловчиларидан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди

19.05.20202 837

Аввалроқ мамлакатда авиа ва темир-йўл қатновлари қисман тиклангани ва йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилиши ҳақида маълум қилинган эди.

«Ўзбекистон почтаси» коронавирус сабабли жўнатмаларни етказиб бериш кечикаётганини маълум қилди

10.03.20201 573

«Ўзбекистон почтаси» АЖ янги коронавирус тарқалиши туфайли Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш бир мунча узоқ муддат талаб этилаётгани ҳақида маълум қилди.

Мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди

28.02.20202 133

Ҳукумат қарори билан Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Ўзбекистонда қарздорларнинг четга чиқишини чекловчи янги тартиб тасдиқланди

26.12.20192 532

1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар сотиладиган сайтини янгилади

09.09.20191 825

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси E-ticket чипталари сотиладиган сайти янгилангани ҳақида маълум қилди. Эндиликда ушбу сайт орқали ҳам ички, ҳам халқаро қатновлар учун чипталарни сотиб олиш мумкин.

Эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига уй ва микроқарзлар ажратиш белгиланди

22.08.20191 856

«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

29.07.20192 414

Ҳукумат қарори билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

Хорижга чиқиш паспорти анкетасининг янги шакли қабул қилинди

22.05.20192 316

22 май куни Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Темир йўл вокзалларидаги бепул хизматлар турлари аниқлаштирилди

17.05.20192 174

Темир йўл вокзалларида ва чипта кассаларида кўрсатилаётган пуллик ҳамда бепул хизматларни ажратиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда йўловчиларга темир йўл вокзалларида ҳамда йўналиш даврида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар рўйхатини тасдиқлади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида телеграм орқали хабар бериш мумкин

10.05.20192 172

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарлари устидан суд бошланди

16.04.20191 710

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан очиқ суд жараёни бошланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

1 4 5 6 7