Аввалроқ мамлакатда авиа ва темир-йўл қатновлари қисман тиклангани ва йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилиши ҳақида маълум қилинган эди.
Лекин, 18 май куни республика махсус комиссияси мазкур талабни бекор қилгани ҳақида хабар берди.
«Аҳолининг иқтисодий ҳолатини ва ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини эътиборга олиб, ҳаракатланиш вақтида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида ушбу талаб бекор қилинди», — дейилади хабарда.
Бунда қатновларни ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари бажарилиши талаб этилади.
ВИДЕО:
Авиа ва темир-йўл рейслари йўловчиларидан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.
Опубликовано Nuqtai nazar Понедельник, 18 мая 2020 г.