«Темир дафтар»да турадиган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди

01.06.20232 020

Қўштепа туманилик Х.И. ўз яшаш маҳалласида «Темир дафтар»да туриши, бундай тоифадаги оилаларни кичик тадбиркорлик йўналишидаги фаолият турларига жалб қилиш орқали, уларнинг моддий аҳволини яхшилаш йўлида Ҳукумат томонидан яратилган имконият ва шароитлардан фойдаланган ҳолда тижорат банкидан ажратиладиган имтиёзли кредитни олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Олий таълим даргоҳида Федерациянинг халқаро алоқалари ва бу борада эришилаётган натижалар мавзусига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

18.05.20231 863

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона Давлат Университетининг Иқтисодиёт факультети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳалқаро алоқалари ва бу борада эришилаётган натижалар» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Олдиндан тўловда ишлайдиган ҳисоблагичнинг фаол ҳолатдалигини ўзи абонентда қарз йўқлигини исботи эмасми?

15.05.20231 747

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўштепа тумани Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро А.Р.нинг истеъмол қилинган табиий газ учун асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига қилган электрон мурожаати ҳудудий тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди.

2 миллион сўмга қарздорлиги даъво қилинган истеъмолчи аслида ҳақдор бўлиб чиқди

05.05.20232 151

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини, Нурафшон кўчасида яшовчи М.Ғ.нинг Федерацияга табиий газ таъминотига боғлиқ масалаларда юзага келаётган муаммо борасидаги ёзма мурожаати ўрганилди.

Нуқсонли мебел жамланмаси мақбул сифатлисига алмаштириб берилди

02.05.20232 352

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.И.нинг харид қилинган мебел жамланмаси нуқсонли чиққанлиги масаласидаги ёзма мурожаати ўрганилди.

Маълумот олиш ҳуқуқи тўлақонли таъминланса турли тушунмовчиликларни олди олинади

25.04.20231 808

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Муқимий кўчасида яшовчи А.Ж.нинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Банкомат билан муомалада ҳушёр бўлиш талаб этилади

17.04.20231 995

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Элчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.М.нинг банкоматдан пул маблағини олиш масаласида дуч келган муаммоси юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Мобил қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш муҳим

11.04.20232 375

Фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатида унинг абонент ҳисоб рақамидан ҳар куни 900 сўмдан маблағ ечиб олинаётганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Ўлчами тўғри келмаган палто сотувчига, пули эса истеъмолчига қайтарилди

27.03.20231 845

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Бозорбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ш.К.нинг сотувчидан ўлчами тўғри келмаган палтони пулини қайтариб ололмаётганлиги тўғрисидаги ёзма мурожаати ўрганилди.

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни

15.03.20232 528

Ушбу кунни Бутужаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни (ингл. World Consumer Rights Day) сифатида эътироф этилиши тарихи Америка Қўшма Штатлари президенти Жон Кеннедининг АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаган санаси (15.03.1061 йил)га мос келади.

30 минг қутига яқин тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

15.03.20231 895

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Бажарилган иш сифатидан қониқмаган истеъмолчига пули қайтарилди

09.03.20232 301

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳардаги поликлиникалардан бирида шифокор бўлиб ишловчи, Федерация аъзоси О.А.нинг хонадонига ўрнатилган жалюзи парданинг хонага мос тушмаганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.

Адашиб марҳумнинг банк картасига келиб тушган пул маблағи нотариус орқали мерос сифатида олинадими?

02.03.20232 178

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи С.А. нинг мобил илова орқали унга келиб тушиши керак бўлган сумманинг бошқа шахснинг банк картасига келиб тушганлиги, маблағни ўз банк картасига қайтаришида муаммолар келиб чиқаётганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.

Тўлов тўланган бўлсада картадан қўшимча маблағ ечиб олинган

23.02.20232 688

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи У.А. ўзларига қарашли банк пластик картасидан ортиқча маблағ ечиб олинганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилш жамиятлари Федерацияси Телеграмм боти орқали мурожаат йўллаган.

Иш билан таъминлашга нима тўсқинлик қилади? Малаками ёки бўш иш ўринлар етишмаслигими?

17.02.20232 462

Иш қидираётганда биринчи ўйлантирадиган масала бу – бўш иш ўринларини қаердан ва қандай топишдир. Олдин бўш иш ўринлари ярмарка ва бандликка кўмаклашиш марказлари орқали қидрилган бўлса, XXI асрга келиб буни онлайн тартибда амалга ошириш имконияти туғилди.

1 6 7 8 9 10 18