Тўлов дастурлари орқали пул ўтказишда эътиборсиз бўлмайлик

17.02.20232 154

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўштепа туманида яшовчи М. Н.нинг тўлов-контракт учун тўлаган пуллари ўқув муассасасининг хисоб рақамига ўз вақтида тушмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Юртимизда савдо ва умумий овқатланишни тартибга солувчи қоидалар қабул қилинганига 20 йил тўлди

13.02.20232 186

Ушбу санага бағишлаб ҳудудий бирлашма томонидан Фарғона политехника институтида ташкилланган тадбирда институт ўқитувчи ва ўқувчилари, Федерация тизимида ишловчи ходимлар, ҳудудий бирлашманинг доимий ҳамкорларидан бўлган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирок этдилар.

Дастурда юзага келган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

10.02.20232 251

Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан «Тошқўргон Азиз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А. Ўзгановнинг ичимлик суви тўловларидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги тўғрисидаги ёзма мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилмоқда

07.02.20232 147

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида 19 та туман ва шаҳар жамиятлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Тизим ташкилотлари томонидан ўтган йилда 840 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, 1 млрд сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди.

СМС хабарномада келган қарздорлик суммалари тасдиғини топмади

03.02.20232 069

Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Водил маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.Ишмуҳамедовнинг ичимлик суви тўловларидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги тўғрисидаги ёзма мурожаати ўрганилди.

Нуқсонли газ плита мақбул сифатдагисига алмаштирилди

01.02.20232 118

Риштон тумани истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Тўда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Х.Тўхтасинованинг 650 минг сўмга харид қилинган газ плитасининг нуқсонли чиққанлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.

Кафолат муддати ўтгач ҳам сервис хизматидан фойдаланиш мумкинми?

27.01.20232 148

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари шу туманда яшовчи Г.Абдурахмонованинг кафолат муддати ўтган кир ювиш машинасига сервис хизмати кўрсатилмаётганлигидан норози бўлиб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Талабалар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

24.01.20232 018

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан медиа-тадбирлар режасига асосан Фарғона давлат университети ўқитувчи ва талабалари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирокида “2022 йил давомида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили” мавзусида очиқ мулоқот ташкилланди.

Фарғона вилоятида 840 та ҳолатда истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари ҳимоя қилинди

12.01.20232 254

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимига 2022 йил давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 840 та мурожаат келиб тушган.

Асоссиз қарздорлик истеъмолчи зиммасидан соқит қилинадиган бўлди

11.01.20232 308

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятилари федерациясининг «1091» қисқа рақамли ягона ишонч телефонига мурожаат қилган Олтиариқ тумани Повулғон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро М.К. ”Ҳудудгаз Фарғона“ газ таъминоти филиали туман бўлими томонидан хонадонида фойдаланилмаган табиий газ учун 1 млн 700 минг сўм асоссиз қарздорлик хисобланганлигидан норозилигини билдириб мурожаат этган.

Шаҳар жамияти аралашуви билан чала қолиб келган иш ниҳоясига етказилди

29.12.20222 116

Ўрганишлар жараёнида «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ Марғилон филиалининг электрон базасида нореал қарздорлик сифатида эътироф этилиб, лекин тегишли тартибда тасдиқланмасдан турган юқоридаги мингдан ортиқ истеъмолчиларга ҳисобланган 172 млн 346 минг 329 сўмлик сумма мавжудлиги, ушбу суммалар эса ташкилотнинг республика органи томонидан тасдиқлангачгина базадан чиқарилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Бир хил мазмундаги 33 мурожаат ортидаги 32 млн сўм нореал қарздорлик

26.12.20222 088

Фарғона вилояти Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Гўзал, Тахтакўприк, Ўрабоши, Турк маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 33 нафар истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмоли бўйича ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб ёзган аризалари ўрганилди.

Вилоят статистика бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

26.12.20221 858

Жорий йилнинг 26-декабрь куни Фарғона вилояти статистика бошқармаси “Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси” бўлимининг “Фарғона вилояти жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳолатига ташқи савдо айланмаси” мавзусида вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, блогер ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторияларда бепул даволаниш учун йўлланмалар бериш тартиби қандай?

22.12.20222 085

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон Қарорига асосан 2022-йил 1-октябрдан бошлаб, Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун Йўлланмалар фақат давлат хизматлари маркази ёки ягона Интерактив давлат хизматлари портали (MY.GOV.UZ) орқали берилади.

Қонун талаби ижроси таъминланди

21.12.20222 084

Истеъмолчи товар қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида сотиб олган Samsung русумли мобил телефонида нуқсонлар кузатилгач, сотувчига нуқсонли товарни алмаштириш талаби билан мурожаат қилган ва рад жавоби олган.

Ҳукуматнинг Федерация фаолияти эътироф этилган қарори қабул қилинганига 20 йил тўлди

01.12.20222 060

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан АОКА директори ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона давлат университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкилланди.

Қурилиш соҳасига жамоатчилик назорати жорий этилади

24.11.20222 172

Президентнинг 17.11.2022 йилдаги “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-425-сон қарори қабул қилинди.

Мебел жамланмаси бўйича келиб тушган мурожаат ижобий ҳал этилди

21.11.20222 188

Қашқадарёлик Ф.Тўраева Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига мурожаат қилиб, Бувайда туманида жойлашган савдо дўконидан харид қилинган мебел жамламасидан айримларининг сифатсиз чиққанлиги юзасидан мурожаат қилиб, бу борада ўзининг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Истеъмолчи автомобил учун тўлаган пулини қайтариб олди

16.11.20222 243

Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Д.Қўчқорова янги автомобил сотиб олиш учун шартнома шартларида кўрсатилган суммадаги тўловларни амалга оширгач, белгиланган вақтда етказиб берувчи томоннинг «Автомобилингиз келди, олиб кетинг», деган мазмундаги хабарини кутган. Лекин у томондан ҳадеганда дарак бўлавермаган.

1 7 8 9 10 11 18