Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-885-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида фақат юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкин.
Бунда электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва (ёки) ЯТТ электрон тижорат оператори ҳисобланмайди.
2025 йил 1 июлдан электрон тижорат операторлари фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Бунда фаолиятни амалга ошираётган субъектлар қуйидаги шарт ва талабларга риоя этишлари лозим:
Ўзбекистон Республикаси юридик шахси шаклида давлат рўйхатидан ўтиш;
электрон тижорат, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама соҳасидаги қонунчилик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;