Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Ал–Фарғоний кўчасида яшовчи М.М.нинг хонадонига истеъмол қилинган электр энергияси тўловлари бўйича 23 900 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ҳолатга ойдинлик киритилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатчи хонадон янги қуриб битказилганлиги, хали кўчиб чиқмаганликлари, ўз-ўзидан электр энергиясидан ҳам узлуксиз фойдаланилмаганлиги ва асоссиз қарздорлик келиб чиқишига хонадонга ўрнатилган ҳисоблагичнинг хато ишлаши сабаб бўлиши мумкинлигини маълум қилади.
Мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчи томонидан келтирилган важлар тасдиғини топди. Хонадонга ўрнатилган ҳисоблагични навбатдан ташқари қиёслов кўригидан ўтказиш натижаларига кўра у метрология идорасининг тегишли хулосаси асосида носоз деб топилди. Бу электр таъминоти идорасидан олинган жавоб хати билан ҳам тасдиғини топди. Ўрганиш натижалари билан 23 900 000 сўм асоссиз қарздорликни истеъмолчининг зиммасидан соқит қилиш бўйича керакли ҳужжатлар тўпланиб, хатлов асосида бартараф этиладиган бўлди.