Кафолат муддати ичида нуқсонлари аниқланган телевизорни мақбул сифатдагисига алмаштирилиши чора-тадбирлари кўрилди
Аввало қонунчиликда белгилаб қўйилган кафолат муддати тушунчаси қуруқ гап эмаслигини яхши англаб олишимиз керак.
Аввало қонунчиликда белгилаб қўйилган кафолат муддати тушунчаси қуруқ гап эмаслигини яхши англаб олишимиз керак.
Федерация тизим ташкилотларига аҳоли вакилларидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланиши, махсус техниканинг келиш вақтлари бўйича белгиланган графикдан четга чиқиш ҳолатлари каби масалаларда мурожаатлар бўлиб турибди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ижрочи шартнома шартларини бажариш жараёнида жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса истеъмолчи шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли бўлади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
Суғурта шартномаси – бу суғурта қилдирувчи (шахс ёки ташкилот) ва суғурталовчи (суғурта компанияси) ўртасида тузиладиган ёзма келишув бўлиб, унда суғурта қилдирувчи муайян ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига, суғурта ҳодисаси юз берганда, суғурталовчидан келишилган суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлади ва бу товон қонун ёки шартномада белгиланган шартларга кўра тўланади.
Электр таъминоти корхонаси базасидаги айрим чалкашликлар бугунги кунда чиқинди хизматидан қарздорлиги бўлган абонентларни электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатиш ишларида турли тушунмовчиликларни ҳам келтириб чиқармоқда.
Кредит савдо дўконидан бирон бир товарни, айтайлик телефон аппаратини бўлиб тўлаш шартларида олган вақтингизда, сотувчи томонидан унинг қутисини (албатта ичидаги мавжуд йўриқнома ва бошқа ҳужжатларини ҳам) тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг берилиши шарти билан олиб қолиниши ҳолатига дуч келган бўлсангиз керак?
Чакана савдо қоидаларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни чакана сотишда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиғи бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган.
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январгача республикадаги барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар учун электрон тўловларни қабул қилиш имконини берувчи ягона QR-код жорий этилади.
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўштепа туманилик истеъмолчи Л. А.нинг ўзи томонидан олинган кредит маблағи учун амалга оширган тўлови икки марта бошқа ҳисоб рақамга ўтиб қолганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилиб, унинг натижалари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига даъво аризаси киритилган эди.
Сендвич панеллар—бу уч қаватли, яъни иккита қаттиқ ташқи листдан (масалан, рух моддаси қопланган пўлатдан) ва улар орасидаги иссиқликни сақловчи материалдан иборат қурилиш материали эканлигини, материал номи ҳам шундан келиб чиқиб инглизча «sandwich» сўзидан олиниб, унинг кўп қатламли тузилишини акс эттиришини кўпчилик билади, албатта.
Амалдаги қонунчиликка кўра, озиқ-овқат товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчи эса озиқ-товарини истеъмолчига сотилгунга қадар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш шартларига риоя қилган ҳолда сақланишини таъминлаши лозим. Акс ҳолда озиқ-овқат товари муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин.
Бувайда туманида яшовчи Б.С. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, Қўқон шаҳридаги автосалондан 07.11.2025 йил кунида харид қилган «Onix» русумли янги автомашинада нуқсон мавжудлигини, мазкур муаммони қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Қўштепа туманида яшовчи М.С. фарзанди ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирилишида юзага келаётган тушунмовчилик юзасидан туман жамиятимизга оғзаки мурожаат қилганди. Мурожаат ўрганилиши жараёнида эса муаммо бартараф қилиниб, истеъмолчининг ҳуқуқлари тиклаб берилди.
Истеъмолчи ўрганишга ўзи томонидан хонадоннинг фасад қисмини таъмирлаш учун 2 420 000 сўм маблағ сарфлагани ва бу ҳолатга асос бўлиб хизмат қилувчи ўзи ва қўшнилари иштирокида тузилиб, у истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланган далолатномани ҳам тақдим қилди.
Дўконда маҳсулотлар харид қилиш жараёнида банк картангиз орқали савдо терминалидан пул тўладингиз. Телефонингизга келган СМС хабарномасидан картангиздан бир хил сумма икки марта кетма-кет ечилганлиги маъулм бўлди. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
Айрим озиқ овқат товарларини, масалан колбаса маҳсулотларини харидорнинг илтимосига кўра кесиб сотилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ишлаб чиқарилган санаси ёнига унинг қадоғи очилиб, кесилган санасини ёзиб қўйилиши шарт. Чунки бундай ҳолда маҳсулотни яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўзгаради.
«Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»да маиший истеъмолчиларда ўрнатилган ҳисоблагичларни сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд ҳисоблагичларни алмаштириш ҲЭТК маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, бунда ҳисоблагич хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда унинг иштирокида ҲЭТК ходими томонидан ўрнатилиши белгилаб қўйилган.
Мурожаатни ўрганишда Тошлоқ туман жамияти томонидан ичимлик сув таъминоти корхонасига сўров хати киритилди. Унинг асосида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида хонадондаги сув таъминоти, сув ҳисоблагичга оид ҳужжатлар, истеъмолчининг оилавий шароити ўрганилди ҳамда сув ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди.
Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ўзларининг кундалик турмуш фаолиятлари давомидаги аҳамияти ва фойдасини тўғри англаб етган минглаб фуқароларимиз Федерация аъзолигига кирган ҳолда, унинг томонидан ўз аъзоларига кўрсатиладиган турли хизматлардан фойдаланиб келмоқдалар.