11 декабрь куни АҚШ давлат котиби Мак Помпео Ўзбекистонни диний эркинлик бузилгани муносабати билан «ортиқ даражадаги хавотирларни уйғотувчи» (CPC) мамлакатлар рўйхатидан чиқарганини расман маълум қилди.
«Мазкур қарор кутилган тамоман кутилган эди, чунки Ўзбекистон ҳаётнинг барча жабҳаларига тааллуқли ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг тарихий босқичида», — дейилади ТИВ тарқатган Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабарида.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон эндиликда ҳукумат учун «диний эркинликнинг жиддий бузилиши»да иштирок этувчи ёки унга чидам билан муносабатда бўлувчи «махсус кузатув рўйхати»га киритилди.
Элчихона ўз хабарида АҚШ давлат котиби илк бор Ўзбекистоннинг диний эркинлик соҳасидаги ютуқларига юқори баҳо берди.
«АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбэк бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи жараёнида диний эркинликни таъминлаш, амалдаги меъёрларни яхшилаш ва соддалаштириш, радикализмга қарши ёндашувларни ишлаб чиқиш, диний жиноятларни содир этганликда айбланган минглаб кишиларнининг мислсиз озод қилиниши, шунингдек, исломни тарғиб қилишнинг институционал механизмларини яратиш бўйича амалий чораларга гувоҳ бўлиш имконига эга бўлди», — дея таъкидлади элчихона.
«Ўзбекистоннинг CPC рўйхатидан чиқарилиши — ўз вақтида ва тўғри қарор. Бу Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар натижасидир. АҚШ Давлат департаментининг Диний эркинликлар идораси фаолиятининг 20 йиллик тарихида бундай рўйхатнинг фақат иккита давлати мавжуд: Вьетнам ва эндиликда — Ўзбекистон», — дейди Глобал жалб этиш институти раҳбари Крис Сайпл.
Крис Сайпл кузда Сэм Браунбэк делегацияси таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Глобал жалб этиш институти ҳамда Стратегик ва ҳудудлараро тадқиқотлар институти ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ўртасида Ўзбекистонда диний эркинликни ривожлантириш бўйича махсус ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги уч томонлама меморандумни имзолашда иштирок этган эди.