Автотранспорт воситасидан бепул фойдаланиш ҳақидаги юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасидаги шартнома нотариал тасдиқланиши керакми?

CАВОЛ:

Корхона ўзининг балансида турган автотранспорт воситасини ўз ходимига ёки бошқа бегона шахсга бепул фойдаланишга бермоқчи. Автотранспорт воситасидан бепул фойдаланиш ҳақидаги юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасидаги шартнома нотариал тасдиқланиши керакми?

Маджид. Н., Марғилон шаҳри.

ЖАВОБ:

Юридик шахс жисмоний шахсга автотранспорт воситасини бепул фойдаланишга бермоқчи бўлса, у билан текин фойдаланиш шартномаси тузиши ёки автотранспорт воситасидан фойдаланишга ишончнома бериши мумкин. Агар юридик шахс ва жисмоний шахс  ўртасида текин фойдаланиш шартномаси тузиладиган бўлса, бундай шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (ВМнинг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарорига илова, 3-б.). Агарда юридик шахс ходими бўлмаган жисмоний шахсга автотранспорт воситасидан фойдаланишга ишончнома бермоқчи бўлса, бундай ишончнома ҳам  нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Аммо, автотранспорт воситасидан фойдаланишга ишончнома ўз ходимига бериладиган бўлса, ушбу ишончнома нотариал тартибда тасдиқланиши  керак эмас (ВМнинг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарорига илова, 2-б.)

Саволга ҳуқуқшунос Камолиддин Тилябоев жавоб берди.