Ишонч телефонига қилинган мурожаат ўз таъсирини кўрсатди

19.09.20232 443

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Нурли келажак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С.Ю.нинг дорихонадан дори-дармон воситаларини харид қилиш жараёнида юзага келган тушунмовчиликни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Икки мамлакат дўстлигига кўприк бўлаётган оилалар

18.09.20232 390

«Қўшнилар» лойиҳасининг мазкур сонида биз сизларни Ўзбекистонда яшовчи қирғиз миллатига мансуб оила ҳамда Қирғизистонда яшовчи ўзбек миллатига мансуб оиланинг кундалик турмуши, урф-одат ва анъаналарига эътиборингизни қаратиб, уларнинг икки мамлакат дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларига қўшаётган ўзига хос ҳиссаларига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Каврак етиштириш — истиқболли соҳа

15.09.20232 691

“Қўшнилар” лойиҳасининг мазкур сонида Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолиси ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган каврак (ферула) етиштириш ва бу борадаги ҳамкорлик ҳақида сўз боради.

Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди

13.09.20232 344

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.

Истеъмолчига хонадонни таъмирлаётган усталар томонидан етказилган моддий зарар қоплаб берилди

11.09.20232 329

Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасида яшовчи И.Р. хонадонида таъмирлаш ишларини олиб бораётган усталарнинг хизматлари сифатидан норози бўлиб шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат қилган.

Тиббиёт муассасасида пресс-тур ташкилланди

08.09.20232 024

Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоят ОИТСга қарши кураш марказида пресс-тур ўтказилди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ва бошқармаларнинг ахборот хизматлари вакиллари қаторида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида матбуот ва ахборот йўналишида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар ҳам иштирок этдилар.

Мактаб формаси учун тўланган пул маблағи истеъмолчига қайтарилди

07.09.20232 289

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Пичоқчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Г.Қ.нинг фарзандлари учун харид қилган мактаб формасини савдо дўконига қайтарилишида амалий ёрдам сўраб ёзилган мурожаати ўрганилди.

ЮНИСЕФ ҳукуматни инклюзив ва сифатли таълимни таъминлашга чақирди

06.09.20232 201

Ўқув йили бошида ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати ва таълимга боғлиқ томонларни халқаро мажбуриятларни бажаришга, барча болалар, жумладан, ногиронли бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда сифатли таълимдан фойдаланиш учун тенг имконият, ҳуқуқ ва эркинликлар бўлишини кафолатлашга чақирди.

Кадастрга оид низоларни судгача ҳал этиш учун махсус комиссиялар ташкил этилмоқда

05.09.20232 433

Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2023 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 426-сон қарори қабул қилинди.

Масала истеъмолчи фойдасига ҳал бўлди

04.09.20232 523

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи С.Ў.нинг Фарғона шаҳридаги эгалигидаги хонадоннинг табиий газ тўловлари бўйича ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилинган мурожаати ўрганилди.

БМТ давлатларни болаларни иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимоялашга чақирди

30.08.20232 277

БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзо давлатлар учун болаларнинг атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашда нима қилишлари кераклиги ҳақидаги йўриқномани эълон қилди. Унда айтилишича, давлатлар ўз чегаралари ва ундан ташқарида ҳам атроф-муҳитга етган зарар учун жавобгар бўлиши мумкин.

Хатолик фуқаро зиммасига ўн беш миллион сўмлик мажбурият юкланишига сабаб бўлган

29.08.20232 553

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Қўғоли» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.А.нинг солиқ идорасидан келаётган 15 000 000 сўм қарздорликка аниқлик киритиб берилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг пулини қайтариш ишларини пайсалга солиш ҳолати бартараф қилинди

25.08.20232 220

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳар Феруз кўчасида яшовчи фуқаро Д. М.нинг буюртмани талаб даражасида бажарилмагани сабабли сотувчига қўйган талаби ижроси пайсалга солиб келинаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Қудага размери мос келмаган кўйлакнинг пули қайтарилди

23.08.20232 370

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Оролбўйи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М. Н. (аёл)нинг дўкондан аёл қудасига совға учун кўйлак харид қилгани, лекин қудага размери бироз мос келмаганидан сўнг кўйлакни дўкондан алмаштириб ололмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Фуқаролик жамияти институтлари давлатлараро муносабатларни яхшилаш йўлида хизмат қилмоқда

22.08.20232 584

“Қўшнилар” лойиҳасининг бу галги сонида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг кўп томонлама ҳамкорлиги, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилади.

1 22 23 24 25 26 98