Ҳужжат билан жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:
маълумотномалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;
маълумотномалар бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларининг паспортлари.
Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДXПда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома ДХМ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДXП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Регламент қоидалари ҳужжатга иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида назарда тутилган маълумотнома турларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 22 ноябрдан кучга кирди.