Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкилланди. Унда ҳудудий бирлашма тизимидаги ташкилотлар масъул ходимлари, вилоятдаги ННТлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг уҳқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва мазкур қонун ижросини ҳамда унда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 28 ноябрда қабул қилинган ҳамда Ўзбекистонда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг тимсоли бўлган Истеъмолчилар ҳуқуқларини иҳмоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил этилганлиги эътироф этилган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарор мазмун-моҳиятига қаратилди.
Шунингдек, тадбир доирасида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг «2023 йилнинг 9 ойи давомида вилоятда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар» мавзусида жамоатчилик эшитуви ҳам ўтказилди.