Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар пора олаётганда ушланди

30.10.20192 163

29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. 100 доллар миқдорида пора олаётганда ашёвий даллилар билан ушланган.

Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлашга старт берилди

22.10.20191 958

Соғлиқни сақлаш вазирлигида мамлакатимизда одам папиллома вирусига қарши эмлашга старт берилиши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

100 долларгача бўлган хорижий валютани паспортсиз алмаштириш мумкин

21.10.20191 560

Хорижий валюта сотишда мижознинг шахси талаб қилинмайдиган энг кўп миқдор 100 доллар этиб белгиланди. Ўзбекистон Марказий банкнинг 17 октябрдаги қарори билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш бўйича операцияларни амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги низомга тегишли банд киритилди.

Ўзбекистонда Фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилган ишлар ўтган йилдан 19 фоизга камайгани маълум бўлди

18.10.20191 961

2019 йилнинг тўққиз ойи мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 138 962 та иш кўриб чиқилган ва мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга камайган, деб хабар беради Олий суд матбуот хизмати.

Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди

17.10.20192 066

16 октябрь куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлариида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти таъқиқланган «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари жиноий фаолиятига чек қўйилди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистонда сиёсий партияларга сайловларда қатнашишига ижозат берилди

16.10.20191 679

15 октябрь, сешанба куни соат 11:00 да Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими қандай бўлади?

15.10.20191 795

Олий Мажлис Сенати 23-ялпи мажлисида Ўзбекистон судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини кўриб чиқдилар ҳамда тасдиқладилар, дея хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

500 доллар эвазига ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

11.10.20192 327

Бош прокуратура Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олингани ҳақида хабар берди.

2018 йилдан буён 400 нафардан зиёд тиббиёт ходимига ҳужум уюштирилди

08.10.20192 179

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 октябрь куни хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этди.