Сайловда аҳоли фаол иштирок этиши кузатилмокда

Фарғона вилоятида эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда бошланди.

Бу йилги сайловлар Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган янги Сайлов кодекси асосида мутлақо янгича руҳда ўтмоқда. Жумладан, сайловларда 5 та партия иштирок этмоқда. Сиёсий жараёнда иштирок этиш учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси учун тенг имкониятлар яратилган.

Шу маънода сайловлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтаётгани ҳам янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.