Ўзбекистон аёллари учун никоҳ ёши 17 ёшдан 18 ёшга оширилмоқда. Ўзгаришлар 1 сентябрдан кучга киради

30.08.20192 708

1 сентябрдан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни Оила кодексига ўзгартишлар киритишни кўзда тутувчи қонунни имзолади.

Мажбурий меҳнат учун жарима миқдори 10 баробарга оширилади

27.08.20191 967

Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўриниши учун маъмурий жарима сезиларли даражада оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун шанба куни Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи йиғилишида маъқулланди.

Эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига уй ва микроқарзлар ажратиш белгиланди

22.08.20192 214

«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.

Банклар нақд валюта сота бошлади

20.08.20192 239

Ўзбекистондаги тижорат банклари 20 августдан бошлаб айирбошлаш шахобчалари орқали миллий валютага хорижий валютани сота бошлади. Марказий банкнинг хабар беришича, бу «валюта бозорини либераллаштиришни амалга татбиқ қилиш» доираси қилинмоқда.

Адлия вазирлиги абитуриентлар учун апелляция бериш тартиби ҳақида эслатиб ўтди

19.08.20191 880

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

“ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ” АЖ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФИРИБГАРЛИК ҲАҚИДА ОГОҲЛАНТИРМОҚДА

16.08.20191 981

В настоящее время в соцсетях и мессенджере Telegram от имени АО «Узбекистон почтаси» была создана рассылка о проводимой акции с возможностью выиграть мобильный телефон Samsung Galaxy S10. Об этом сообщает пресс-служба компании.

Тадбиркорларни мажбурий меҳнат ва ҳомийликка жалб қилиш тақиқланди

14.08.20191 921

Шу жумладан, ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш тақиқланди. Ўзбекистон президентининг 13 августдаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги фармонида бу ҳақда сўз боради.

17−18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

13.08.20192 599

Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги фармойишига асосан 15−30 август кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

11 август куни ўтказиладиган тест синовлари бошқа кунга кўчирилди

08.08.20191 860

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши муносабати билан шу куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа кунга кўчирилди.

Ўзбекистонда фуқаролар кўтарган масалаларга муносабат билдириш ва ҳал этиш учун онлайн-платформа ишга туширилди

06.08.20191 834

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаролар томонидан кўтарилган таклиф, масала ва муаммоларга  тезкорлик билан муносабат билдириш ва ҳал этиш учун, шу орқали уларнинг давлат органлари билан самарали мулоқот ўрнатиш механизмини яратиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда махсус «Жамоатчилик» онлайн-платформасини ишга туширди.

Ер участкаларини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк объектларини бузиш уч босқичда амалга оширилиши белгиланди

05.08.20192 526

2019 йил 3 август куни «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ярим йил давомида мансабдор шахсларнинг коррупцион ҳаракатлари етказган зарар миқдорини маълум қилди

01.08.20191 965

Жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 665 млрд 757 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 1 трлн 621 млрд 503 млн сўми ёки 97,3 фоизи ундирилган.

Қўшимча ҳужжатлар талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади

31.07.20192 079

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинади. Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш, фуқароларнинг тегишли ҳужжатларни олишда сансалорликни олдини олишни мақсад қилган.

Фарғонада KOICA касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилиши бошланди

26.07.20191 980

24 июль куни Фарғонада Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

1 35 36 37 38 39 49