Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.
Шуни эсда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бошқа шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳодисалар аксар ҳолларда, фуқароларнинг ўз соғлиғи ва атрофдаги одамларнинг хавфсизлигига бепарво муносабатда бўлиши натижасида келиб чиқмоқда.
Сўнгги вақтларда юз берган кўнгилсиз ҳодисалар статистикаси, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишининг асосий сабаблари, қўлбола иситиш мосламаларидан («таркан», «буржуйка», «сандал» каби иситиш печлари) фойдаланиш, шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентиляция) носозликлар эканлигини кўрсатмоқда.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ халқимизни иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантиради. Агар хонадонингизда газ ва иситиш ускуналарининг ишлашида техник носозликлар аниқланса, дарҳол «104», «1104» ёки «71 200-08-04» рақамларига қўнғироқ қилиш керак.