Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур
Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.
Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.
Январь ойида Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга тўхтатилганди. Кейинчалик 15 мартдан бошлаб нарх барқарорлашгани сабабли бу маҳсулот экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Шундан сўнг маҳсулот рекорд ҳажмда ташқи бозорларга етказиб берилди, дея хабар бермоқда Eastfruit интернет-нашри.
Президентнинг 03.07.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистонда олий таълим дастурлари етакчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида қайта кўриб чиқилади.
Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.
Фарғона, Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар ёқиб юборилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фарғона вилояти Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 14 июнь куни ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат харидини унда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани сабабли бекор қилди.
Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони қабул қилинди.
Брифингда вилоятдаги ННТлар вакиллари, тизим ходимлари ва ОАВлар вакилларига «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари жамиятлари федерациясининг Фарғона вилоятидаги ҳудудий тузилмаларини адлия бошқармасида ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар» бўйича ахборот бериб ўтилди.
Ишчи гуруҳи, танлама асосда, Тошлоқ тумани ҳудудида 37 та савдо дўконларида, Бағдод тумани ҳудудида эса 17 та савдо дўконларида ўрганишлар ўтказди. Ўрганишларда мазкур икки ҳудуддаги савдо дўконларида амалдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддаси олтинчи қисмида кўрсатиб ўтилган қонунбузилиши ҳолатлари қайд этилди.
2023-2024 йиллар давомида Фарғона вилоятида Республика оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган бўлиб, унинг молиявий асосини Жаҳон банки ҳамда Япония ижтимоий тараққиёт жамғармасининг молиявий кўмаги ташкил этади.
Транспорт университети ўтказган 1,2 млрд сўмлик давлат хариди унда қатнашаётган тадбиркорларнинг ҳужжатлари электрон платформага харид комиссияси фойдаланган компьютер IP-манзили орқали юклангани учун бекор қилинди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мазкур тадбирда республикамизда бу борада яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш, давлат субсидиясидан фойдаланиш йўналишидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар бўйича фикр ва мулоҳазалар тингланди, камчиликларни бартараф қилиш ва соҳани янада ривожлантириш борасидаги таклифлар ўртага ташланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари контрафакт ва сифатсиз маҳсулотлар муомаласининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Қозоғистондаги заводдан иш ҳақини ололмай келаётган Ўзбекистон фуқароларининг муаммолари бартараф этилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Президентнинг 12.05.2023 йилдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона Давлат Университетининг Иқтисодиёт факультети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳалқаро алоқалари ва бу борада эришилаётган натижалар» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди.
Президентнинг 26.04.2023 йилдаги “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-61-сон Фармони қабул қилинди.
Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят энди фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.