Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар ёқиб юборилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил ва 2023 йилнинг ўтган даврида жами 952 кг гиёҳвандлик (706 та ҳолатда) воситалари, 440 минг дона кучли таъсир қилувчи ва 7 минг донадан ортиқ психотроп модда аниқланган.
Ушбу ҳолатлар бўйича 245 кг героин, 300 кг гашиш, 143 кг опий, 228 кг синтетик наркотиклар, 31 кг марихуана, 67 минг дона «Трамадол» таблеткалари ашёвий далил сифатида олинган.
26 июнда бўлиб ўтган тадбирда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида жами 2 тонна 51 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.