Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқарилиши ва реализасия қилиниши ҳолатларига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, ягона ишчи гуруҳ тузиш йўли билан, май ойи давомида Фарғона вилоятининг Тошлоқ ва Бағдод туманларида жойлашган бозорлар, савдо ва умумий овқатланиш шоҳобчаларида жамоатчилик назорати тартибида мониторинг (кузатув-ўрганиш)лар ўтказилди.
Ишчи гуруҳи, танлама асосда, Тошлоқ тумани ҳудудида 37 та савдо дўконларида, Бағдод тумани ҳудудида эса 17 та савдо дўконларида ўрганишлар ўтказди. Ўрганишларда мазкур икки ҳудуддаги савдо дўконларида амалдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддаси олтинчи қисмида кўрсатиб ўтилган қонунбузилиши ҳолатлари қайд этилди. Хусусан, Тошлоқ туманида 89 та ҳолатда, Багдод туманида эса 68 та ҳолатда аҳолига реализация қилинаётган, умумий қиймати 12 330 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотининг, аксарият ҳолларда, яроқлилик (сақлаш) муддатлари кўрсатилган бўлсада, уларни ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган ҳолда сотиш учун қабул қилиб олиниб, аҳолига релизация қилинаётганлиги, 25 та ҳолатда эса савдода, умумий қиймати 1 491 500 соъмлик яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўтиб кетган маҳсулотларнинг мавжудлиги кузатилди.
Қайд этилган ҳолатлар бўйича, Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун 17-моддаси тартибида ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш (уни қайта ишлаш) ёки уни йўқ қилиб ташланиши бўйича ишларни тўғри ташкилланишини назоратга олинишини сўраб Санэпидқўмитанинг тегишли туман бўлимларига хатлар киритилди. Битта ҳолатда аҳолига савдо хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектининг ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатганлиги бўйича солиқ идорасига хат киритган бўлсада, фаолият олиб бораётганлиги кузатилиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, тадбиркорлик субъектига тегишли зарурий ёрдамларни кўрсатган ҳолда, уни қонуний асосларда фаолият кўрсатишини назоратга олиш масаласида туман Солиқ инспексиясига хат киритилди.
Танлама асосда 11 та умумий овқатланиш шоҳобчаларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра, 2 та ошхонада савдони назорат касса машинаси ва терминалсиз, 1 та ошхонда тўлов терминалисиз амалга оширилаётганлиги, 5 та ошхонада ходимларнинг соғликлари доимий назоратга олинмаганлиги ва тиббий дафтарчаларининг йўқлиги ёки уларни ўрганишга тақдим қилинмаганлиги, 9 та ошхоналарда умуман ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари кўрилмаганлиги, 2 тасида бу ишларнинг тўлиқ охирига етказилмаганлиги ҳолатлари юзасидан тегишлилиги бўйича тумандаги Солиқ, Санэпидқўмита ва Фавқулодда вазиятлар идораларига тегишли чора-тадбирларни кўрилишини сўраб хатлар киритилди. Деҳқон бозорлари қошидаги Ветеринария-санитария экспертиза (ВСЕ) лабораториялари фаолиятлари билан танишиш жараёнида бозорлар ҳудудида гўшт, мева ва сабзавотлар, дуккакли ва бошқа маҳсулотлар билан савдо фаолиятини амалга ошираётган айрим сотувчилардан танлама асосда сотаётган маҳсулотлари учун бўлиши шарт бўлган ВСЕ лабораториясининг хулосаси мавжудлиги сўраб кўриш йўли билан кузатувдан ўтказилганда, 130 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни аҳолига реализация қилаётган 50 нафар сотувчиларнинг 30 тасида бўлиши шарт бўлган ВСЕ лабораториясининг хулосалари умуман йўқлиги, 2 тасида эса сотилаётган маҳсулотларининг айримларигагина мажудлиги кузатилди.
Ушбу ҳолатлар бўйича ВСЕ лабораторияси фаолиятини қатъий назоратга олиш, унинг самарали фаолият кўрсатиши учун амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўриш ва кузатувда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этилишини сўраб Деҳқон бозорлари маъмуриятларига ҳамда тегишли Ветеринария бўлимларига хатлар киритилди.
Шунингдек, Бағдод туман Деҳқон бозори фақатгина ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари фаолият олиб бориши, ушбу кунларда бозор ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шоҳобчаларида сўралган ҳужжатларни турли баҳоналар билан тақдим қилмаслик, антисанитария ҳолатларига йўл қўйилиши, иссиқ об-ҳаво шароитларида тайёрланиб сотилиши чекланадиган (қийма кабоб) маҳсулотлар билан савдо қилиниши ҳолатлари ҳам кузатилди. Ушбу ҳолат янада тўлиқроқ ўрганиб чиқилишини ва камчиликларни тўлақонли бартараф этилиши чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида, Деҳқон бозори маъмурияти зиммасига Санепидқўмитанинг Бағдод туман бўлимига умумий овқатланиш йўналиши бўйича давлат назорати тадбирларини ўтказилиши бўйича (ушбу жараёнда Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти жамоатчилик назорати субъекти сифатида жалб қилинишини ҳам ҳисобга олиниб) сўров хати киритиш орқали қайтадан ўрганув ишларини ташкиллаш мажбуриятини юклаб алоқа хат киритилди.
Ўрганиш ишлари доирасида корхона, ташкилот, идора масъулларига, аҳолига турли хизматларни кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар масъуллари ва сотувчиларига Федерациянинг юқоридаги буйруғи мазмун-моҳияти тушунтирилиб, амалдаги қонунчилик талабларининг кенг тарғиботи ҳам олиб борилди.