Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилган сайтлар блокланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 30 га яқин сайт блокланганини маълум қилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 30 га яқин сайт блокланганини маълум қилди.
“Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли лойиҳа мазмун-моҳияти» мавзусида очиқ мулоқот ҳамда мазкур грант лойиҳаси доирасидаги семинар тренинг ташкилланди.
Тадбир доирасида ўтказилган брифингда берилган маълумотларга кўра, “Молиявий саводхонлик кутубхонаси” университетнинг ушбу соҳага яқин бўлган факультети – Иқтисодиёт факультетида ташкилланди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида «Мен молиявий саводхонман» номи остида қисқа видеороликлар (1 минутгача шортс, риилз) яратиш бўйича кўрик-танлов эълон қилади.
Тошкент шаҳрида яшовчи 61 ёшли фуқаро С.М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 1 млн 515 минг сўм пулларини яширин равишда ўзлаштирганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Марказий банк бошқарувининг 21.05.2024 йилдаги 3513-сон буйруғи билан Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фарғона шаҳрида Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг “Маҳалла – Ўзбекистонда медиажамоатчиликни мустаҳкамлаш” мавзусидаги лойиҳаси доирасида “Фактчекинг нима? Фейк хабарлар ва уларни аниқлаш” мавзусида тренинг ўтказилди.
Фарғона шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган семинар-тренинг ўқувчи ёшларга фактчекинг асослари бўйича билимлар беришга қаратилди.
Ҳисоботда мониторинг тизимига уланган веб-ресурсларга уюштирилган киберҳужумларнинг турлари орасида энг кўп қўлланилганлари бўйича ҳам маълумот берилган.
Бу материалимизда ёлғон, яъни фейк хабар нима ва у қаердан келиб чиқади ёки кимлар бундан манфаатдор деган қарашларни ёритмаймиз. Балки жамиятга таъсири, оқибатлари ҳақида, қолаверса, турли фейкларга ишониб, дарров хулоса чиқармаслик учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида гаплашамиз.
“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририятининг “Медиа-патрул” лойиҳаси ташаббускорлари май ойида Қўқон шаҳри ҳамда Данғара туманларида тадбирлар ўтказганлиги тўғрисида хабар берган эдик. “Медиа-патрул”чилар июнь ойида вилоятимизнинг Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида ҳам бўлдилар.
“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасининг 5 ойлик фаолияти давомида у вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Бувайда, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Қува туманларига тарғибот тадбирлари билан ташриф буюрганлиги ҳамда юқоридаги ҳудудларда истиқомат қилувчи 368 нафар аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказилганлиги тўғрисида хабарлар берган эдик. Лойиҳа жорий йилнинг май ойидан яна фаолиятини давом эттириб, Данғара тумани ҳамда Қўқон шаҳридаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотларнинг ишчи-ходимлари билан учрашди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази ўзини Сlick тўлов тизимининг хавфсизлик хизмати ходимлари сифатида таништириб, фуқароларнинг банк карталаридан пул ечиб олган бир неча шахсни аниқлади.
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Муқимий кўчасида яшовчи А.Ж.нинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Замон шу даражада шиддат билан ўзгариб бормоқдаки, бугунги кунни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар қандай саволнинг ечими турли хил ижтимоий тармоқлар орқали ўрнида жавоб олиш имкониятлари кенг яратилган. Банкларнинг барча хизматлари, ҳаттоки барча давлат идораларнинг фаолияти ҳам бевосита интернет тармоқлари билан амалга ошириб келинмоқда. Минг афсус билан айтиш жоизки баъзи инсонлар бундай имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан эгри йўлларни танламоқда.
Фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатида унинг абонент ҳисоб рақамидан ҳар куни 900 сўмдан маблағ ечиб олинаётганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Хабар бериб бораётганимиздек, “Нуқтаи назар” газетаси таҳририятининг “Медиа-патрул” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар март ойида ҳам давом эттирилди. Март ойидаги медиасаводхонликни тарғиб қилувчи тадбирлар билан Фарғона шаҳри ва Фарғона туманидаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотлар қамраб олинди.
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари мобил иловадан пул ўтказишда ҳисоб рақамидан пул ечиб олиниши ва юқори фоизли кредитлар расмийлаштирилиши каби муаммоларга учрамоқда.
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи С.А. нинг мобил илова орқали унга келиб тушиши керак бўлган сумманинг бошқа шахснинг банк картасига келиб тушганлиги, маблағни ўз банк картасига қайтаришида муаммолар келиб чиқаётганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.
“Нуқтаи назар” газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасини ишлаб чиқиб, Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида медиасаводхонлик тадбирларини ўтказиб бораётганлиги тўғрисида хабарлар бериб боряпмиз. Тадбирлар февраль ойида ҳам давом эттирилиб, лойиҳа ташаббускорлари вилоятнинг Учкўприк ҳамда Бувайда туманларида бўлдилар ҳамда ушбу ҳудудлардаги маҳаллалар, ижтимоий соҳа объектларида ва бошқа ташкилотларда медиасаводхонлик тадбирларини ўтказдилар.