2023 йилда Ўзбекистондаги веб-ресурсларга қанча киберҳужумлар уюштирилгани маълум қилинди

Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 2023 йилда 11 млндан ортиқ киберҳужумлар уюштирилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ҳисоботида маълум қилинди.

Таъкидланишича, марказнинг автоматлаштирилган тизимлари ёрдамида 2023 йилда қайд этилган тармоқ ҳужумларининг интенсивлигида сезиларли ўсиш кузатилган. Жумладан, 2022 йилга нисбатан кўрсаткич 148 фоизга ортган. Хусусан, 4 млн 433,8 мингдан 11 млн 20,2 мингтага кўпайган.

2023 йилда амалга оширилган киберҳужумларнинг географик жиҳатдан тааллуқлилиги таҳлилига кўра, Нидерландия (759,5 мингта), АҚШ (696,6 мингта), Россия (100 мингта), Германия (58 мингта), Ҳиндистон (53 мингта) ва Хитой (51 мингта) ҳудудидаги ИП-манзиллардан энг кўп киберҳужумлар уюштирилганлиги кузатилган.

Ҳисоботда мониторинг тизимига уланган веб-ресурсларга уюштирилган киберҳужумларнинг турлари орасида энг кўп қўлланилганлари бўйича ҳам маълумот берилган. Унга кўра:

  • SQL-инексия – 18,55 фоиз;

  • Протоколларни мажбурий қўллаш – 18,17 фоиз;

  • Чекланган файлга рухсатсиз кириш – 17,13 фоиз;

  • Кодни масофадан тариб бажариш – 15,70 фоиз;

  • Зарарли кодларни юбориш – 14,76 фоиз;

  • Шубҳали сўровлар – 6,33 фоиз;

  • PHP маълумотлари тарқалиши – 6,06 фоиз;

  • PHP инексия ҳужуми – 2,36 фоиз;

  • Жава маълумотлари тарқалиши – 0,35 фоиз;

  • Протокол бўйича ҳужум уюштириш – 0,32 фоиз.