Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона портал (my.gov.uz) орқали рўйхатга олиш имконияти яратилди.
Сайтнинг “Фуқаролик” бўлимида мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйҳатга туриш мумкин.
– Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.
– Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
– Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
Қайд этилишича, хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.
Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2%, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10% арзон эканлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилганди.