Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати амалдаги Уй-жой кодекси собиқ СССРнинг қонунчилиги асосида ишлаб чиқилганлиги, 1998 йил 24 декабрда қабул қилинганлиги ва унинг нормалари ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги билан изоҳланади.
Лойиҳада кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар доираси кенгайтирилмоқда. Унда амал қилиш черараси аниқ белгиланмоқда, фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган масалалар (жумладан, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи, унинг вужудга келиш тартиби, уй-жой ижараси, турар жойни ижарага бериш ҳақи, турар жойни алмаштириш ва айирбошлашга оид қоидалар) чиқарилмоқда.
Лойиҳа ўзида кўп сонли қонуности норматив ҳужжатларини бирлаштиради. Хусусан, илгари уйларни реконструкция қилиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан уй-жойдан фойдаланиш нормативларини белгилаш, уй-жой эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш ва бошқа масалалар тўлиқ қамраб олинмаган эди.
боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган иморатларни уйлар деб тан олиш тартиби;
кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ва якка тартибдаги турар жойлар орасида ёки уларга ёндош қурилган нотурар жойларда амалга оширилиши тақиқланган фаолият турлари рўйхати;
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида турар жой қуриш, мулк ҳуқуқи ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаларида турар жой қуриш асослари ва тартиби.
Лойиҳаўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.