
“Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида давра суҳбати ташкилланди
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uzsungwoo” Ўзбекистон-Корея Республикаси қўшма корхонасида “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uzsungwoo” Ўзбекистон-Корея Республикаси қўшма корхонасида “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бугунги кунда фирибгарлар пул маблағларига эҳтиёжманд фуқароларни қизиқтириш учун Telegram Аds имкониятларидан фойдаланиб, оммалашган каналларда “бир зумда кредит олиш” мазмунидаги ёлғон хабарларни реклама қилмоқда.
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда «Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ўртасида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосланиб ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2025 йилдаги «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 192-сон қарори қабул қилинди.
Жорий йилнинг 26 март куни Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида, «Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Нотариал палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳуқуқий маслахатлар куни” акцияси ўтказилди.
Ўзбекистонда 2024 йилда 66 109 та ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланган.
16–20-март кунлари Тошкентда эшитиш имплантлари билан эшитадиган болалар ва ёшлар учун фотография санъати бўйича қатор маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Лойиҳада иштирок этаётган болаларнинг аксарияти туғма кар бўлиб, кохлеар имплантлар уларга товушлар ва овозлар дунёсида бўлиш имконини берди.
Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин. Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин!
Президент томонидан 11.03.2025 йилдаги «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1047-сон Қонун имзоланди.
Президент томонидан 05.03.2025 йилдаги «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-43-сон Фармон имзоланди.
Ўзбекистонда суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритиш режалаштирилмоқда.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун 20 февраль куни қабул қилинди.
Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан суд ҳокимиятининг мустақиллиги, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий таъминоти, аҳолининг судга бўлган ишончини ошириш борасида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, ўз навбатида, асосий қонунимиз бўлган Конституцияда муайян қоидаларни акс эттириш, яна бошқаларини ўзгартириш эҳтиёжини юзага келтирди.
Унда бошқарма ходимлари, ҳудудий бирлашма мутахассислари, ННТлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Маълумки, 2023 йилнинг 11 сентябрь куни 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсадни ўзида қамраб олган “Ўзбекистон-2030” стратегияси қабул қилинди. Стратегиядан мамлакатимизда келгуси йилларда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ўрин олди. Ушбу мақсадлардан бирида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида зарур ишларни амалга ошириш назарда тутилган.
Президентнинг 03.02.2025 йилдаги «Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-41-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси мансабдор шахсларнинг 2024 йилдаги жиноятчилиги таҳлилини эълон қилди.
Президент томонидан 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора–тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1 сон Қарор имзоланди.
Журналистлар, блогерлар ва фаоллар учун ахборотдан фойдаланиш — ишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Аммо давлат қандай маълумотларни тақдим этиши шарт ва қайсиларини сир сақлаши мумкин? Келинг, янги қонуннинг нозик жиҳатларини кўриб чиқайлик.
Журналистларнинг иши — бу ҳаққоний ахборот учун доимий кураш. Бироқ, улар нашр қилмоқчи бўлган ахборот турли хил қонунчилик чекловлари остида бўлиши ҳам мумкин. Шуни тушуниш муҳимки, ҳар қандай чекловлар Ўзбекистон Республикаси риоя қиладиган халқаро стандартларга мос келиши керак.