Антикоррупция агентлигига 2023 йилда энг кўп мурожаат таълим соҳаси бўйича келиб тушган
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси ходимлари хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.