Нотариусда навбатда турмаслик учун нима қилиш керак?
Ҳали ишончнома олиш, ҳали у ёки бу маълумотни нотариал тасдиқлатиш зарурати туғилади. Аммо улар кўрсатаётган хизматдан баъзан кўнглимиз тўлмайди. Нега? Бунинг жавоби турлича. Баъзан югур-югури кўп, баъзан эса узундан-узун навбат. Ҳарқалай, керакли пайтда ишимиз битмайди.