Лицей директори ва унинг ўринбосари қўлга тушди
Олий таълим муассасаларидан бирининг қошидаги Академик лицей директори – 36 ёшли Й.Алишер ва унинг ўринбосари – 49 ёшли М.Алишер 2 000 АҚШ доллари эвазига ушбу таълим даргоҳига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда бергани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
