Ўзбекистонда Facebook фойдаланувчилари сайтга киришда муаммоларга дуч келмоқда. «Ўзбектелеком» бунга алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда Facebook фойдаланувчилари қарийб бир ҳафтадан буён оммабоп ижтимоий тармоққа уланишда муаммоларга дуч келмоқда. «Ўзбектелеком» компанияси матбуот хизмати сайтнинг блоклангани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
«„Ўзбектелеком“ томонидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Барчаси штат режимида ишламоқда. Компания Facebook тармоғига уланишдаги муаммоларга алоқадор эмас», — деди матбуот хизмати вакили.
Facebook тармоғига уланишдаги муаммолар сабабли VPN-иловалар фойдаланувчилари сони ортмоқда.
Эътиборлиси, давлат тузилмалари (вазирлик, ҳокимият ва бошқалар), шунингдек ҳукумат ва жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари (бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар) жамоатчилик билан алоқа ўрнатилган ягона канал ҳисобланган Facebook`да маълумотларни эълон қилиб бормоқда.