Мамлакат аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар қилди.
Қарорга мувофиқ 2018 йил 15 сентябрдан:
бир килограмм 1-нав буғдой унининг улгуржи нархи 1 400 сўм этиб белгиланди;
қолипли («буханка») нонни эркин бозор нархи бўйича (ҳозирда нарх давлат томонидан тартибга солинган) сотилади.
Бунда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, қолипли нон нархи сўнги марта 2014 сентябрда 50 сўмга қимматлаб, 650 сўм этиб белгиланган эди.