Бугундан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара пунктлари очилди
Қозоғистонга боришни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари фақат эмлаш сертификати ёки COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Қозоғистонга боришни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари фақат эмлаш сертификати ёки COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Тадбиркордан савдо нуқтаси учун ноқонуний пул талаб қилган «Фарҳод деҳқон бозори» директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди. Улар ушбу бозорга хизмат кўрсатувчи банк кассири орқали 3,4 млн сўм олмоқчи бўлган.
Кўчмас мулк ижара шартномаси эндиликда фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади. Ҳукумат тасдиқлаган маъмурий регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши, ижарачи эса уни беш кун ичида тасдиқлаши шарт.
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда туризм ва маданият соҳасини ривожлантириш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан бир қанча Фармон ва Қарорлар имзоланган бўлиб, ҳозирда республика миқёсида уларнинг ижроси жадаллик билан олиб бориляпти.
9 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар тўлов ҳужжатларига солиқ тўловчининг идентификация рақами ўрнига ЖШШИРни кўрсатишлари керак бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2022 йилдаги «2022 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 140-сон қарори қабул қилинди.
2 апрелдан тажриба-синов тариқасида Самарқанд, Термиз ва Деновдан Тожикистоннинг Душанбе ва Панжикент шаҳарларига автобус қатновлари амалга оширилади.
Тергов ва суриштирув вақтида шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарарни давлат тўлаб беради. Фуқаролик кодексига бу борада тегишли қўшимча киритилди.
Президентнинг 18.03.2022 йилдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 173-сон қарори қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Сенатнинг 24 ялпи мажлисида сенаторлар олдида давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берган эди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистонда Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш кунини нишонлади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Фарғона вилоятидаги ҳудудий ташкилотларида ходимларнинг мамкакатимизда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳуқуқий билимларини ошириб бориш мақсадида тизимли асосда маърифат соатлари ўтказиб борилмоқда.
22 март, сешанба куни Ўзбекистонда 7 нафар кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Азиз муштарийлар! Наврўз байрами яшариш ва янгиланиш байрамидир.
Мамлакатимизда ўтган беш йил мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида тарихий ислоҳотлар амалга оширилди.
Аёлни бежиз гулга қиёслашмайди. Зеро, бу нозик хилқат вакиллари нафосат, гўзаллик, садоқат ва меҳр-муҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу – меҳрибон она, суюкли ёр, оқибатли опа ёки сингил.
Ушбу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиб, 1983 йилдан буён ҳар йили бутун дунёда кенг нишонланиб келади.
Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтиришдан иборатдир.
Орзигул (исми ўзгартирилган) қарийб 2 йилдан буён тиббиёт муассасаларига ишга кириш учун ҳаракат қилар ва ҳужжатларини топширишга тайёрлар эди. Омади чопмай турган пайтда, ўзининг таниши, асли касби ўқитувчи бўлган Замира (исми ўзгартирилган) билан учрашиб қолгач, унга мақсадини айтади.
Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик меъёрларига ўзгартишлар киритиб, янги кўп қаватли уйларнинг яримертўлаларига яшаш хонадонларини жойлаштиришга рухсат берди.