Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 2020 йилнинг 22 декабридаги 801-сонли Қарорининг ижроси юзасидан жорий йилнинг август ойида Марғилон шаҳарда “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий инспекцияси, Фарғона вилояти Электромагнит мослашув хизмати ва Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари иштирокида радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш юзасидан радиомониторинг ўтказилди.
Радиомониторинг давомида Марғилон шаҳар Т.Малик кўчаси яшовчи фуқаро И.Жга тегишли бўлган 2-дона Хитой Республикасида ишлаб чиқарилган BAOFENG BF888-S русумли рация ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланиб, ушбу радиоэлектрон воситаларининг фаолияти тўхтатилди, ҳамда фуқаро И.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 152-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун маъмурий жазо чораси кўрилди.
Илҳомжон ХОЛМАТОВ, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий инспекцияси бўлим бошлиғи