Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилди

14.11.20232 321

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Истеъмолчининг қонуний талаби ижроси таъминланди

13.11.20232 088

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тошлоқ тумани «Турват» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи И. У.дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда фуқаро Марғилон шаҳри «Ипакчи буюм бозори»даги дўконлардан биридан харид қилинган қишки кийим мақбул сифатда эмаслиги маълум бўлгач бу борада сотувчига қўйилган қонуний талаблар бажарилмаётганлиги маълум қилиниб, муаммони бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралади.

Ўз тақдирини ўқитувчилик касби билан боғлаган одамлар

11.11.20232 534

Кишилик жамиятида қадимдан ўқитувчи – устознинг ўрни ва ролига алоҳида аҳамият бериб келинган. Сабаби инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган шахс ўқитувчи ҳисобланади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида Фарғона ва Баткенда ишлаётган устозлар ҳақида сўз боради.

Фарғона ИЭС касаба уюшма қўмитаси медиа тадбир ўтказди

08.11.20232 358

Бугун Фарғона иссиқлик электр станциясида корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкилланган медиа тадбир ҳам ана шу санага бағишланиб, ундан кўзланган асосий мақсад корхонада меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилишдан иборат бўлди.

Мен ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосиман

08.11.20232 795

«Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида қайсидир сабаблар билан ногирон бўлиб қолган бўлсада, кишилик жамиятидан ажралмасдан яшашга, яшаш учун курашишга интилаётган имконияти чекланган шахслар ҳаётининг айрим жиҳатларига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Истеъмолчининг 6 миллион сўмдан ортиқ суммадаги пуллари тезкорликда ўзига қайтарилди

07.11.20232 580

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси мутахассислари Тошлоқ тумани «Сўкчилар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Х.нинг сотувчига қайтарилган нуқсонли товарнинг пулини қайтариб ололмаётганлиги хусусида Федерацияда ташкил этилган 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатини ўргандилар.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК ВА ТАЗЙИҚ ҚУРБОНЛАРИ

06.11.20232 670

Гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегара билмас муаммолардан бири эканлиги барчага аён. Ҳатто, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади.   Ҳозир мана шундай характердаги мунозаралар, асосан, ижтимоий тармоқларга ҳам кўчган.

Нуқсонли мобил қурилма алмаштириб берилди

03.11.20232 373

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Самарқанд қишлоғида яшовчи М.Р.нинг харид қилган мобил қурилмаси нуқсонли чиққач уни сотувчига қайтариб алмаштириб оломаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчилар фойдасига салкам 1,5 миллиард сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди

01.11.20232 459

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди

31.10.20232 210

Бугунги кунда Фарғона вилояти жаҳоннинг 77 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Шундан энг юқори улуш Россия Федерациясида 400,9 млн. АҚШ доллари, шунингдек Хитой Халқ Республикаси билан 348,8 млн., Қозоғистон билан 168,4 млн., Туркия билан 70,1 млн., Қирғиз Республикаси билан 85,0 млн., Афғонистон билан 35,0 млн. ва Тожикистон билан 31,4 млн. АҚШ доллари миқдорида ташқи савдо айланмаси қайд этилган.

Айрим турдаги товарларни ишлатиб кўрсатиш, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиш сотувчининг мажбуриятидир

30.10.20232 298

Бувайда тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Олтиариқ туманилик С.О.нинг истеъмол кредити шартларида харид қилинган скутердаги носозликлар юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Вилоят судларининг 9 ойлик фаолияти таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

28.10.20232 345

Фарғона вилоят судларининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунлари юзасидан журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида матбуот ва ахборот йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳам иштирок этдилар.

Миллатларнинг ноёб маданий меросига айланган ҳунарлар

27.10.20232 440

Қирғизистонда Лайлак гилами, Ўзбекистонда эса Марғилон атласини тўқиш ҳунари ота-онадан фарзандга, устоздан шогирдга ўтиб, кўп асрлардан буён яшаб келмоқда. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида ана шу анъаналарни давом эттириб, бунинг ортидан эл-юртда ҳурмат-эътибор қозонаётган ҳунармандлар ҳақида сўз боради.

Истеъмолчининг икки миллион сўм моддий зарар кўришини олди олинди

27.10.20232 301

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро А.С. мурожаат қилиб, харид қилинган мебелнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни сотувчи томонидан алмаштириб бериш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги ҳолати юзасидан мурожаат қилган.

Фарғонада Баткен гуручи севиб истеъмол қилинади

26.10.20232 771

Ҳар йили октябрь ойида Қирғизистоннинг Баткен вилояти Бурганди водийсида дарё бўйида жойлашган қишлоқлар аҳолиси шоли ҳосилини йиғиб оладилар. Ундан тайёрланган гуручни эса Ўзбекистон аҳолиси севиб истеъмол қилади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида Баткенда етиштирилган гуручнинг Фарғона водийси аҳолиси учун ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз боради.

Ёғочга жон киритаётган уста ҳунармандлар

24.10.20232 519

Ҳунармандлар ота-боболаридан мерос бўлиб қолган ишларини давом эттирар эканлар, халқларимизнинг бебаҳо маданий мерослари ҳисобланган ҳунарлар асрлар оша яшайверади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида ана шундай халқ ардоғидаги ҳунарлардан бири – мусиқа асбобларини ясайдиган усталар ҳақида сўз боради.

Нуқсонли чиққан шиферларнинг пули истеъмолчига тўлиқ қайтарилди

23.10.20232 425

Бувайда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Узумзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи У.Х.нинг томга ёпиш учун харид қилинган шиферларнинг нуқсонли чиққанлиги ва бу борада сотувчига билдирган эътирозларидан натижа бўлмаётганлиги хусусидаги оғзаки мурожаати ўрганилди.

1 20 21 22 23 24 98