Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Фарғона вилоят бўлими томонидан «Давлат органлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида минтақадаги хотин-қизларнинг мавқеини ошириш бўйича мулоқот ва шерикликни мустаҳкамлаш» мавзусида форум ташкил этилди.
Фарғона шаҳридаги «Азия» меҳмонхонаси конференц залида бўлиб ўтган мазкур форумда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг Оила ва хотин-қизлар бўлимлари, Халқ депутатлари Кенгашлари гендер комиссиялари, вилоятлар жамоат фондлари, ЎзННТМА вилоят бўлинмалари, Халқаро ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда хотин-қизлар ҳолатини баҳолаш бўйича қўллама ва Фарғона водийси хотин-қизлар ҳолатини таҳлили натижаларини тақдим этиш, хотин-қизлар ҳолатини яхшилаш бўйича тавсияларни муҳокама қилиш ва уларни амалга ошириш учун аниқ қадамларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат органлари, ННТлар, фуқаролик сектори вакиллари ва халқаро ташкилотлар ўртасида мулоқот ва шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, унинг натижалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.